Ўзбекистон ОТЖ эртанги ўйин олдидан машғулот ўтказди
11 jan 2018 18:09
News
Ўзбекистон ОТЖ эртанги ўйин олдидан машғулот ўтказди
Хитойнинг Чангжоу шаҳрида Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 15:45да Хитойга қарши учрашув олдидан ўзининг якуний машғулотларини ўтказди. Айни дамда, илк учрашувда жароҳат олган ҳимоячи Акром Комилов якка тартибда машғулот олиб бормоқда. Қолган барча футболчилар эса, машғулотларда иштирок этишди.
Амалий машғулотлардан ташқари, терма жамоа футболчилари эрталаб шунингдек, назарий билимларини мустаҳкамлаш учун машғулотларда иштирок этишди. Шунингдек, рақиб ўйини, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари видео орқали таҳлил қилинди. Мураббийлар штаби ҳам рақиб ўйинини таҳлил қилиб учрашувга керакли тактика ва турли схемалар бўйича иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Хитой олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Соат 16:30да эса, “A” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уммон ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
Чангжоу, Хитой.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments