Latest news

17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  7 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди

Минскда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 июнь куни Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу ўйинни ғалаба билан якунлади. Асад Собиржонов ҳамда Абубакр Мўйдинов киритган голларга Беларусь ўсмирлари бир гол билан жавоб қайтара олишди — 2-1.

25 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтган эди ва унда Олимхўжаев шогирдлари 1-2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.06.2016, Минск

Беларусь U-16 - Ўзбекистон U-16 1:2

Ўзбекистон голлари:
А. Собиржонов, А. Мўйдинов

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби: Х. Жўраев, М. Намозов, И. Холдоров, А. Мўйдинов, М. Абдуллаев, О. Ўрунов, Г. Азизхўжаев, Д. Абдуманнопов, А. Собиржонов, Р. Йўлдошев, Ш. Неъматов
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика