Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг ярим финалга чиқди
01 oct 2023 14:12
News
Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг ярим финалга чиқди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги юришини давом эттиради.
Чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келган ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу эса бизга ярим финал эшикларини очди.
Шу тариқа Ўзбекистон 1994 йилдан сўнг илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди. Ўшанда Рустам Акрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Хиросимадаги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан эди. Ундан кейинги мусобақаларда "оқ бўрилар" тўрт бор чорак финалгача етиб борган.
Тимур Кападзе эса Убиража Вега Да Силва, Виктор Борисов, Рауф Инилеев, Аҳмад Убайдуллаев, Миржалол Қосимов, Равшан Ҳайдаровнинг натижаларини яхшилади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments