Latest news

17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:44Суперлига. "Сурхон" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  5 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  31 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  14 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди News

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь Жанубий Корея терма жамоасига қарши оқ либосларда ҳаракат қилади.
ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 9-тур учрашувлари доирасидаги Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида терма жамоаларнинг менежерлари ўртасида митинг бўлиб ўтди.

Митингда терма жамоалар бўлажак учрашувда қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишлари маълум бўлди. Шундай қилиб, Жанубий Корея миллий терма жамоаси сешанба куни анъанавий қизил футболка ва кўк шортларда ҳаракат қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ либосларда тўп суради.

10 июнь куни, шунингдек, бошқа бир қатор ўйинолди тадбирлар ҳам бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкент вақти билан 14:30да (Сеул вақти билан 18:30да) Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани якунига етганидан сўнг, Тошкент вақти билан 15:00да (Сеул вақти билан 19:00да) «Seoul World Cup» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 11 июнь, сешанба куни 16:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика