Latest news

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  7 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум News

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига таркибни эълон қилди.

Тошкент ва Дубайда ташкил этилган икки босқичли йиғин давомида Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби бир қанча номзодлар орасидан 23 нафар футболчини саралаб олди. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари Жавоҳир Соҳибов, Достон Ҳамдамов, Жамшид Искандеров, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев каби футболчилар бор.

Таркиб асосан Ўзбекистон миллий чемпионатида ўйнайдиган футболчилар ҳисобига қурилган бўлиб, улар орасида фақатгина бир легионер бор. Сербиянинг “Явор” клуби футболчиси Хусниддин Ғофуров терма жамоадаги ягона легионердир.

Тошкент ва Дубайдаги йиғин давомида айрим футболчиларнинг соғлиғи жойида эмаслиги маълум бўлди ва Самвел Бабаян олимпия терма жамоаси таркибига кириб улгурган икки футболчининг хизматларидан фойдала олмайдиган бўлди. Терма жамоанинг асосий таркиби аъзолари сифатида кўрилиши кутилган “Локомотив” ҳимоячиси Бобур Йўлдошев ва “Насаф” аъзоси Одилбек Ҳамробеков тиббий кўрикдан ўтолмади ва уларга Ўзбекистонда футбол билан шуғулланишдан вақтинчалик тийилиш тавсия этилди.

23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 2 январь куни навбатдаги йиғинда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Дубай йиғини тугагач, делегация январда Қатарга йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳидан Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан жой эгаллаган. 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатини ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайдилар.

Ушбу Осиё чемпионати Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, унда Осиёнинг 3 та жамоаси, икки финалчи ва 3-ўрин учун учрашув ғолиби мавжуд 3 та йўлланмани қўлга киритади.

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган 23 футболчидан иборат таркибини келтириб ўтамиз.


№        
Исм-фамилияси Туғилган санаси       
Амплуаси Клуби
1 Абдумавлон Абдулжалилов          
22.12.94 Дарвозабон “Нефтчи”
Жавоҳир Илёсов 06.02.94 Дарвозабон “Машъал”
Асилбек Омонов 01.09.93 Дарвозабон “Қўқон-1912”
Сардор Раҳмонов 09.07.94 Ҳимоячи “Нефтчи”
 Абдуллоҳ Олимов 11.02.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
Максимильян Фомин 21.09.93 Ҳимоячи “Бухоро”
Жавлон Мирабдуллаев 19.03.94 Ҳимоячи “Металлург”
Мухсинжон Убайдуллаев 15.07.94 Ҳимоячи “Пахтакор”
Акромжон Комилов 14.03.96 Ҳимоячи “Бунёдкор”
10  Достон Турсунов 13.06.95 Ҳимоячи “Нефтчи”
11  Жамшид Болтабоев 03.10.96 Ҳимоячи “Пахтакор”
12  Владимир Козак 12.06.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
13  Жавоҳир Соҳибов 01.03.95 Ярим ҳимоячи        
“Пахтакор”
14  Отабек Шукуров 22.06.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
15  Достон Ҳамдамов 24.07.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
16  Жалолиддин Машарипов 01.09.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
17  Тимур Ҳакимов 23.08.94 Ярим ҳимоячи “Оқ-тепа”
18  Жамшид Искандеров 16.10.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
19  Икромжон Алибаев 09.01.94 Ярим ҳимоячи “Локомотив”
20  Ҳусниддин Гафуров 29.07.94 Ярим ҳимоячи “Явор”(Сербия)  
21  Игорь Сергеев 30.04.93 Ҳужумчи “Пахтакор”
22  Элдор Шомуродов 29.06.95 Ҳужумчи “Бунёдкор”
23  Жасурбек Ҳакимов 24.05.94 Ҳужумчи “Сўғдиёна”

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика