Latest news

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Любинко Друлович бошқаришга яқин News

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Любинко Друлович бошқаришга яқин

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бошқаришга асосий номзод бўлган сербиялик мураббий Любинко Друлович билан учрашди.

Учрашувда Любинко Друловичнинг ёрдамчилари Завиша Милославлевич ва Небойса Топалов ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов сербиялик мутахассисни юртимизда кўриб турганидан хурсанд эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон истеъдодларга бой ўлка экани, ана шу истеъдодларни жамлаб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада мусобақасига йўл олиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди.

Бунинг учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилиб, Олимпия терма жамоасининг асосини шакллантириш ишлари аллақачон бошлаб юборилганини қўшимча қилиб ўтди.

Сербиялик мураббий Любинко Друлович Ўзбекистонга ташриф буюрганидан бениҳоя хурсанд эканини билдирар экан, ўзбек футболи билан яқиндан таниш эканини, хусусан, ўзбекистонлик ёшларнинг шу йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қандай ўйин намойиш этишгани ва чемпионга айланишганидан хабардор эканини айтиб ўтди. Агар мутахассисга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси топшириладиган бўлса, жамоа олдига қўйилган асосий мақсад - Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун астойидил меҳнат қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлаб ўтди.
 
Айни дамда Любинко Друлович билан музокараларнинг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда. Агар музокаралар ижобий якунланса, у Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланади.


 


Маълумот учун:  
 
Любинко Друлович
Фуқаролиги
: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА "ПРО" дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган
 
Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – "Агосто" ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. "Партизан" ФК билан Европа лигаси иштирокчиси - 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган - 2017 йил
 
Шахсий ютуқлари:
Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика