Latest news

21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 21:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  14 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  11 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  7 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  9 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  23 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотини ўтказди News

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотини ўтказди

Ўзбекистон Олимпия термаси Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи баҳслари олдидан илк машғулотини ўтказди.

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 6 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланган машғулотларда асосан чигалёзди ҳамда чиниқиш машқларига эътибор қаратди. Шунингдек, терма жамоа машғулотлар пайтида тўп билан ишлаш, жисмоний машқларга ҳам кўп эътибор берди. Ҳаво ҳарорати бироз совуқ бўлишига қарамай, машғулотлар самарали тарзда кечди.


Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ОФК томонидан тасдиқланган жадвал асосида, бугун учрашув бўлиб ўтадиган Чангжоудаги стадионда расмий машғулотини ўтказади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа шунингдек, тренажер залларида жисмоний юкламалар бўйича шуғулланмоқда.


Маълумот учун, 8 январь куни терма жамоа вакиллари иштирокида турнир олдидан митинг ҳамда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Чангжоу, Хитой.
ЎФФ матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика