Latest news

20:10ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  73 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   254 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди News

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 2-турида Ирландия терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзур Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 1 декабрь, душанба куни Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинганди - 1-таймни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон футболчилари якунда 6:1 ҳисобида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Учрашув 2 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22та терма жамоа иштирок этмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика