Latest news

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг News

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бошланди.

Терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилган:

"КУЧ БИРЛИКДА" — "FORCE IN UNITY"

"БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ" — "ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM"

"БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН" — "HERE WE ARE. UZBEKISTAN"


Қуйидаги ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ўзингизга ёққан шиор учун овоз беришингиз мумкин: http://www.the-afc.com/competitions/afc-asian-cup/latest/news/vote-for-team-bus-slogan-group-f

Энг кўп овоз тўплаган шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар давом этади. Қайси шиор энг кўп овоз олгани 5 ноябрь куни эълон қилинади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика