Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби эълон қилинди News

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби эълон қилинди

Хабарингиз бор, 25-29 март кунлари Намангандаги "Марказий" стадиони "Navruz Cup-2022" халқаро ўртоқлик турнирига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари Уганда, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси жамоалари иштирок этади. 

Жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец томонидан мазкур мусобақада иштирок этиш учун чақирилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Умиджон Эргашев ("Насаф");

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Акром Комилов (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф");

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Ал Саилия", Қатар), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Наср", Саудия Арабистони), Жавоҳир Сиддиқов ("Қўқон-1912"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор");

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Шаҳзод Темиров ("Персиполис", Эрон), Азизбек Амонов ("Истиқлол", Эрон), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия).


Терма жамоа аъзолари 21 март куни Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтишади. 23 март куни Наманган шаҳрига йўл олиши режалаштирилган.




Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика