Latest news

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  0 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ўйинчилар маълум News

Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ўйинчилар маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди.

ФИФА сентябрь ойидаги ФИФА кунларини 2022 йил январь ойига кўчирганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.

Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябрь куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912").

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳим Ҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкро"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912"), Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон").

Ҳужумчилар: Бобир Абдиҳолиқов ("Насаф"), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").


P.S. "Пахтакор" жамоаси 1 сентябрь куни Суперлига доирасида "Бухоро"га қарши майдонга тушиши керак. Демак, "шерлар"дан терма жамоага чақирилганлар йиғинга фақатгина 2 сентябрдан қўшила олишади ёки бу борада икки томон ўзаро келишади.

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика