Latest news

23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  0 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  1 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  13 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2

Ўзбекистон МТЖни Марокашга 4 нафар мураббий олиб боради News

Ўзбекистон МТЖни Марокашга 4 нафар мураббий олиб боради

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Африканинг иккита кучли терма жамоаси Сенегал ва Марокаш билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Юқоридаги ҳар икки терма жамоа ҳам ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган.

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Темур Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.

Мураббийлар кенгашидан “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади.

Rating: +151   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика