Latest news

17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  8 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47

Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси устидан жиноий иш қўзғатилди News

Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси устидан жиноий иш қўзғатилди

Жорий йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" - "Андижон" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.

"Андижон" футбол клуби аъзоси Mарлен Ч. стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган. Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган фуқародан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо фуқаро Марлен Ч. ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли футбол мухлислари, ўйин давомида Сизлардан, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳамда стадион маъмурияти талабларини бажаришингизни сўраб қоламиз. Фақат шундагина Сизнинг хавфсизлигингиз таъминланиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи Марлен Чобанов 2021 йилда Сречко Катанец томонидан Ўзбекистон МТЖнинг йиғинига чақирилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика