Latest news

11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  10 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  1 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  23 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  36

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари News

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши дарвозабони – Жавоҳир Илёсов (ОКМК)

Суперлигага етакчи поғоналар учун кураш олиб борадиган ОКМК 4-турни ўз уйида "Динамо"ни меҳмон қилиб, муроса кўчасини танлади (0:0). Мазкур учрашув кутилганидан зерикарлироқ кечган бўлса-да, олмалиқликлар посбони Жавоҳир Илёсов иккита вазиятда бирга-бир ҳолатда қолиб кетиб, жамоаси жонига ора кирди. Шу тариқа, ўз вақтида Эктор Купер даврида терма жамоадан чақирув олган дарвозабон юқори спорт формасида эканлигини кўрсатиб, турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинида 4-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" 4-турда "Навбаҳор"га қарши "Водий дербиси"да майдонга тушди. Виталий Левченко шогирдлари сўнгги пайтларда кўп танқид қилинаётганига қарамай, дербини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, муҳим ғалабага эришди. 53 ёшли мураббий Фарғона клуби 1:2 ҳисобида орқада бораётганида бир қатор ўзгаришларга қўл урди ва бу ўз самарасини берди. Дербини ўз томонига оғдиришга эришган мутахассис муносиб равишда CA томонидан тур мураббийлигига муносиб кўрилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши футболчиси – Зоран Марушич ("Нефтчи")

Сербиялик форвард Зоран Марушич 4-турда собиқ жамоаси "Навбаҳор"ни ранжитди. Тажрибали ҳужумчи "Нефтчи" – "Навбаҳор" беллашувининг 64 ва 72-дақиқаларида катта саҳнага чиқиб, фарғоналик мухлисларга хурсандчилик улашди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Зоран Марушич ("Нефтчи")

"Нефтчи"нинг 31 ёшли ҳужумчиси "Навбаҳор"га қарши дербида жамоасининг ғалабасини таъминлади. Айниқса, у дарвозага киритган тўпларнинг иккинчиси томошабинларда ўзгача таассурот қолдирди. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб, тўпни ўзига қулайлаштириб олди ҳамда ўнг оёқда чамаси 16,5 метрдан мўлжални пойлади – тўп дарвоза тўсинини зирқиратиб, тўрдан жой эгаллади. Сайт журналистлари талқинида мазкур гол турнинг энг чиройли голи сифатида қайд этилди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика