Latest news

18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  0 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  1 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  11 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  12

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин News

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси кузда Қозоғистон билан учрашув ўтказиш эҳтимоли бор.

Манбанинг маълум қилишича, ҚФФ Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича самарали музокаралар олиб бормоқда.

Ўйин ноябрь ойидаги халқаро танаффус даврида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйинини 15 ноябрь куни Бельгияга қарши ўтказиши керак, шундан сўнг жамоада бўш сана пайдо бўлади ва айнан шу пайтда Ўзбекистон билан ўйин ташкил қилиниши эҳтимоли мавжуд.  

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари сўнгги бор 2022 йил 16 ноябрь куни Тошкентда учрашганди. Ўшанда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишга яқин. Ўзбекистон 17 очко билан мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Саралаш босқичи якунига қадар Ўзбекистон иккита ўйинда майдонга тушади – БААга қарши сафарда (5 июнь) ва Қатарга қарши уйда (10 июнь).

Аввалроқ Қозоғистон терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Али Алиев, агар Қозоғистон Осиё футбол конфедерациясида бўлганида, Ўзбекистон сингари ЖЧ финал босқичига йўл олган бўларди, деб айтган эди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика