Latest news

16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  0 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  2 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  7 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  21 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида қандай формадан фойдаланади? 24 жамоанинг ОК-2023даги либослари News

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида қандай формадан фойдаланади? 24 жамоанинг ОК-2023даги либослари

Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2023 старти 8 кун вақт қолди.

Бир неча кундан бери сайтимизда асосий урғуни айнан қитъа биринчилиги атрофидаги воқеликларни ёритишга қаратганмиз. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2023 учун якуний қайдномасини ОФК эълон қилди. Ҳа, ЎФА биринчи бўлиб бериши керак бўлган нарса ОФКда чиқди. Қизиғи, ЎФА ҳали ҳам ўз номидан якуний "заявка"ни эълон қилмади.

Осиё кубоги: Ўзбекистон МТЖда ким қайси рақамда ўйнайди? Шомуродовнинг рақами кимга насиб қилди?

Қайдномага биринчи ўйинимиз стартига 6 соат вақт қолгунга қадар ўзгартириш киритиш мумкин. Балки, ЎФА (раҳбариятми ёки мураббийларми, билмадим) ўша пайтни кутаётгандир. Бу менга қоронғу. Лекин, ЎФА ўзи бериши керак бўлган қатор жабҳаларда ҳамон сокинликни афзал билаётгани ҳайрон қолдирмоқда. Ўтган йил давомида ЎФА ташкилот сифатида зўр даврни ўтказди, иш сифати ўсди, муносиб равишда энг яхши Ассоциация совринларини қўлга киритди. Лекин, Осиё Кубоги олдидан нега бундай жимлик?

ЎФА сукут сақлаб келаётган яна бир жабҳа бу - терма жамоамиз Осиё кубогида киядиган либослари. Йигитларимиз қандай формалардан фойдаланишларини ЎФА расман ҳамон эълон қилгани йўқ. Ваҳоланки, бунинг учун алоҳида кичик тадбир ўтказиб тақдимот қилиш ҳам мумкин эди. Мусобақага қисқа вақт қолган ва тақдимот ўтказишга вақт бўлмаган деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам нега ЎФА ижтимоий тармоқларида формаларимиз расмли ёки постер тарзида эълон қилинмади? Бу борада ҳам ЎФАни ортда қолдириб кетишди. ОФК Осиё Кубоги-2023да қатнашадиган барча 24 терма жамоанинг уй ва сафар либослари суратларини чоп этди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари "Жако"нинг мана шундай дизайндаги либосларидан фойдаланишар экан.


Умуман олганда қитъа биринчилигида терма жамоалар энг кўп "Найк" (Nike), "Жако" (Jako) ва "Адидас" (Adidas) формаларидан фойдаланишади. 6та жамоа "Найк", 4та жамоа "Жако" ва 3та терма "Адидас"дан фойдаланади.

Осиё Кубогида 24 терма жамоа фойдаланадиган либослар:

"A" гуруҳи

Хитойнинг уй ва сафар либослари.


Ливаннинг уй ва сафар либослари.


Қатар ҳам анъанавий рангларига содиқ қолган.



Тожикистон.


"B" гуруҳи

Австралия.


Ҳиндистон.


Сурия.


Ўзбекистон.


"C" гуруҳи

Гонконг.


Эрон.


Фаластин.


БАА.


"D" гуруҳи

Индонезия.


Ироқ.


Япония.


Вьетнам.


"E" гуруҳи

Баҳрайн.


Иордания.


Корея Республикаси.


Малайзия.


"F" гуруҳи

Қирғиз Республикаси.


Ўмон.


Саудия Арабистони.


Таиланд.



Сизга қайси терма жамоанинг либоси кўпроқ ёқди?

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика