Ўзбекистон МТЖ машғулотни бошлади, таркибда кутилмаган ўзгариш бор
06 oct 2018 16:53
News
Ўзбекистон МТЖ машғулотни бошлади, таркибда кутилмаган ўзгариш бор
ТТЙМИ стадионида 16:30да бошланган машғулотни ёритиш мақсадида "championat.asia" мухбирлари ҳам ташриф буюришди. Машғулотни кузатиб бораётган мухбирларимизнинг хабар беришича, терма жамоа таркибида битта ўзгариш бор. "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашевнинг ўрнига машғулотда АГМК кипери Роман Абдулов қатнашмоқда.
ЎФА матбуот хизмати берган рўйхатдан Ботирали Эргашев жой олган эди. Аммо, олган маълумотларимизга кўра Ботиралида жароҳат бор ва у операция қилинади. Шу сабаб, унинг ўрнига охирги вақтларда Суперлигада ўзини кўрсатаётган Абдулов чақирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида айни паллада 20 нафар футболчи иштирок этмоқда. Фақатгина 4 нафар легионерларимиз Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Элдор Шомуродов (“Ростов”), Отабек Шукуров (“Шаржа”) ва Достон Ҳамдамов (“Анжи”)лар ўз клубларида бугун ва эртага ўтказиладиган тур ўйинларидан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments