Latest news

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  9 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью News

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги йиғин одатдагидан бироз кечроқ, салқин об-ҳаво шароитида ўтказилди. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Терма жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Эртанги ўйинда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Келгуси баҳсда ҳимоячиларни камайтирган ҳолда кўпроқ ҳужумчиларни таркибда кўришимиз мумкинми? Мураббий тактик ўзгаришлар қилиш нияти борми?

- Таркиб ҳақида мураббий кўпроқ бош қотиради, шу боис барчасини у ҳал қилади. Таркиб қандай бўлишидан қатъи назар, ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳамда йирик ҳисобда зафар қучиш учун боримизни берамиз. 

- Мураббий рақиб жамоанинг алоҳида хусусиятлари ҳақида кўрсатмалар бердими?

- Албатта, барча рақиблар ўрганилмоқда ва шунга яраша тайёргарлик кўрилмоқда. Бизга видео орқали рақиб ўйини кўрсатилади ҳамда уларга қарши қандай ўйин намойиш этиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилади. 

- Жамоа ичидаги муҳит қай даражада?

- Жамоада муҳит ажойиб, барчамиз бир-биримизни таниймиз. Йиғилиш давомида учрашганимизда хурсанд бўламиз, ҳазиллар қиламиз.

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика