Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  2 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  4 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тонгда ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қатар билан баҳс олиб бориш учун Доҳага етиб келганидан хабарингиз бор.

Бугун терма жамоамиз Сречко Катанец бошчилигида Қатар пойтахтидаги дастлабки машғулотни ўтказди. Унда ички чемпионатдан чақирилганлар ва айрим легионерлар иштирок этишди. Жумладан, Отабек Шукуров, Умар Эшмуродов, Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусниддин Алиқуловлар машғулотда тўлиқ қатнашишди. Афсуски, Жалолиддин Машарипов бироз бетоблиги саба, Азиз Турғунбоев эса жамоасининг охирги ўйинида олган кичик жароҳати сабаб бугунги машғулотни ўтказиб юборишди.


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугун машғулот бўлиб ўтаётган вақтда Доҳага учиб келгани боис машғулотда қатнашмади. Эртадан у ҳам жараёнга киришади.


Ҳозирча Қатарга ҳали етиб келмаган 2 легионеримиз қолди. Булар: Рустам Ашурматов ва Аббосбек Файзуллаев. Уларнинг ҳар иккиси бугун тунда Доҳага етиб келишади.


Толибжон Қосимов, Доҳадан махсус



Барча суратлар шу ерда: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика