Latest news

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  0 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Ўзбекистон МТЖ бугун Денисовсиз Манамага учиб кетади News

Ўзбекистон МТЖ бугун Денисовсиз Манамага учиб кетади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2018 саралаши доирасида Баҳрайнга қарши ўйинни ўтказиш учун Манамага учиб кетади.

Терма жамоа делегация раҳбари Асқар Толибжонов бошчилигида Баҳрайнга чартер рейс орқали соат 09:30да учиб кетади. Маълумот учун, кеча Тошкентга уч нафар легионеримиз Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Санжар Турсунов ҳам етиб келишди, бироқ машғулотларда қатнашишмади. 

Денисов жароҳати тузалмаганлиги туфайли Баҳрайнга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Шу боис у сафарга бормайдиган бўлди. Унинг ўрнини Воҳид Шодиев тўлдирди.

Бугун ва эртага Манамада бўладиган машғулотларда жамоамиз тўлиқ таркиб билан шуғулланади. Самвел Бабаян бу ўйинга қуйидаги футболчиларни олиб кетади:


Дарвозабонлар: Александр Лобанов "Пахтакор", Элдор Суюнов "Насаф", Игнатий Нестеров "Локомотив".

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов "Пахтакор", Егор Кримец "Пахтакор", Анзур Исмоилов "Чанчун Ятаи" (Хитой), Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив", Шавкат Муллажонов "Локомотив", Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов "Краснодар" (Россия), Сервер Жепаров "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея), Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" (БАА), Фозил Мусаев "Сепахон" (Эрон), Сардор Рашидов "Ал Жайиш" (Қатар), Санжар Турсунов "Ворскла" (Украина), Станислав Андреев "Пахтакор", Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор", Жасур Ҳасанов "Локомотив", Санжар Шоаҳмедов "Локомотив".

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев "Локомотив", Игорь Сергеев "Пахтакор", Элдор Шомуродов "Бунёдкор", Воҳид Шодиев "Бунёдкор". 


Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн - Ўзбекистон учрашуви 8 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика