Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Шерзод Насруллаев жиддий жароҳатланди News

Шерзод Насруллаев жиддий жароҳатланди

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" баҳси (0:1) ниҳоясига етди.

"Насаф" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев учрашувнинг 65-дақиқасида елкасидан оғир жароҳат олди. Шундан сўнг унинг ўрнига Алибек Давронов майдонга туширилди.

Насруллаев ҳозирги пайтда шифохонада тиббиёт ходимлари томонидан текширувдан ўтказилмоқда. Унинг жароҳати бўйича тафсилотлар тез орада маълум бўлади. 

Шу тариқа, ҳимоячи катта эҳтимол билан Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида "Насаф"га ёрдам бера олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 4 апрель куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учрашувларида қатнашиш учун чартер рейс орқали Саудия Арабистонига йўл олади ва 8 апрель куни 1-турда Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши майдонга тушади. 

UPD. Сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг ўмров суяги синган. Ҳозиргина унинг қўли гипс қилинди. Насруллаевга тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика