Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Ўзбекистон Лига кубогида ғолиблик учун 16 жамоа кураш олиб боради News

Ўзбекистон Лига кубогида ғолиблик учун 16 жамоа кураш олиб боради

2019 йилги мавсумдан бошлаб ЎзПФЛ лицензиялаш талабларига жавоб берувчи футбол клублари ўртасида Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасини ташкил этади.

Тақвимда мазкур мусобақа ўйинлари учун алоҳида кунлар белгиланган.

Мусобақада Суперлиганинг 14 та, шунингдек, А Про-лиганинг “Машъал” ҳамда “Шўртан” клублари иштирок этади. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирокчилар сони айнан лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб белгиланади, Лига кубогида эса ЎзПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча футбол клублари ўйнаш имкониятига эга бўлади. Зеро, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан жамоада Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини ютиб олиш имконияти мавжуд. Шундай экан, лицензиялаш талабларига жавоб бера олмайдиган клубларнинг мазкур мусобақада иштирок этишига келаси мавсумдан бошлаб йўл қўйилмайди.

Лига кубогининг 16 жамоаси 4 та гуруҳга ажратилади. Жамоалар гуруҳ босқичида 3 тадан учрашувда иштирок этади. Беллашувларнинг қайси майдонларда ўтишини қуръа жараёни аниқлаб беради. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Кейин ярим финал ва энг сўнгида финал ўйини. Гуруҳ босқичи 31 май санасида старт олади.

Ўзбекистон кубогида бўлгани каби, Лига кубоги учун қуръа маросими ҳам жонли намойиш этилади. Қуръа маросими қачон ташкил этилиши тез орада маълум қилинади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика