Latest news

22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1

Ўзбекистон - КХДР. Стадионда муҳит ажойиб News

Ўзбекистон - КХДР. Стадионда муҳит ажойиб

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувини бошлайди.
Футболчиларимиз дастлабки турда КХДР термасига қарши майдонга тушишади. Жамоамиз ҳозиргина ўйинолди машғулотларини тугатди. Сиднейдаги энг катта стадионда муҳит жуда ажойиб. Об-ҳаво ҳам яхши, албатта, кутилмаганда ёмғир ёғиб қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Биз жойлашган медиа-трибунада кўпчилик журналистлар йиғилган. Ўзимизникилардан ташқари бу ерда ОФК расмий сайти ходимлари, шунингдек, Сиднейнинг ўзидан турли газета, журнал ҳамда сайтлар ходимлари, қолаверса, Хитой, Корея, БААдан келган журналистлар ҳам бор.

Ўйиндан олдин бу ерда фаолият олиб бораётган кўпчилик ҳамкасблар билан гаплашганимизда ҳамма Ўзбекистоннинг ғалабасига ишонаётганини айтди. Стадионда ишқибозлар сонини кўп деб бўлмайди, лекин стадионнинг ўзи ниҳоятда катта эканлигини ҳам унутмайлик. Маҳаллий телеканал ходимлари ва фотомухбирлар ўзбекистонлик футбол ишқибозлари жойлашган трибунага яқин бориб, уларни суратга туширишди. Сатаждионда ўйин-кулгу давом этмоқда. Бироздан кейин эса ўйин бошланади ва барчамиз биргаликда Ўзбекистон - КХДР баҳсини кузатамиз.

Х.Холиқов
Сидней, Австралия.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика