Latest news

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  4 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  13 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Ўзбекистон - КХДР: Превью News

Ўзбекистон - КХДР: Превью

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 6-ўйин бўлади. Шу вақтгача ўтказилган 5та учрашувнинг 3тасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, яна икки учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 8:2 - Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига.

Қайд этиш лозим, Осиё Кубоги баҳсларидан олдин КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ва терма жамоа ҳужумчиси Ким Йонг Ил ОФК Тартиб-интизом Қўмитаси томонидан 1 йилга четлатилган эдилар. Шундай бўлса ҳам, айни дамда КХДР терма жамоасига мураббийлик қилаётган Чо Тонг Соб ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоа Австралияга ғалаба учун келганини таъикдлади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов эса кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида рақибни мағлубиятга учратиш учун шогирдларининг тажрибаси етарли эканини айтиб ўтган эди.

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Ўзбекистон терма жамоасида кўрсаткич яхшироқ. Ўзбекистон терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси бўлса, КХДР терма жамоа учун Осиё Кубокларидаги тўртинчи иштироки бўлади. Ҳар икала терма жамоанинг ҳам Осиё Кубокларидаги энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада шундай натижа қайд этган бўлса, КХДР терма жамоаси 1980 йилги мусобақда кучли тўртликка кирган эди.

Бугун Сиднейдаги "Австралия" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика