Latest news

18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  0 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  7 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  8 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  7 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  10 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  10 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  2 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3

Ўзбекистон - КХДР. Ўйинолди матбуот анжумани 10:30да бошланади News

Ўзбекистон - КХДР. Ўйинолди матбуот анжумани 10:30да бошланади

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, "H" гуруҳи иккинчи 7-тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади.

11 ноябрь куни Ўзбекистон - КХДР ўйини олидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ҳамда уларга ҳамроҳ бир футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

"Пахтакор" марказий стадиони матбуот-анжумани залида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда аввалига, соат 10:30да меҳмон жамоа — КХДР бош мураббийи Ким Чанг-бок журналистлар саволларига жавоб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани эса 11:00да бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика