Latest news

10:45"Ал Насср" бразилиялик иқтидорни сотиб олди  0 10:14"Romaspress" нашри бугунги учрашув учун римликларнинг эҳтимолий таркибини эълон қилди  1 09:45Flashscore. Раҳмоналиев ва Ашурматов кечаги мағлубиятдан сўнг неч баҳога лойиқ кўрилди  0 09:19"Рома" етакчиларидан бири фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:15Туркия чемпионати. "Галатасарой"да йирик ғалаба, Батшуайи пенальтидан гол ура олмади  2 08:47Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:35А Серия. Лукаку "Наполи" сафида дебют голини урди, Абрҳам "Милан"даги биринчи ўйинида ассист амалга оширди  3 08:20"Вест Хэм" футболчиси Хебай жамоасига кўчиб ўтди  2 07:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:19А Серия. «Милан» яна ғалаба қозона олмади,«Наполи»дан эса супер камбек  1 01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  4 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  4 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  7 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  9 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  9

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0 News

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - КХДР 2:0 LIVE
13 октябрь. "Миллий" стадиони. 19:00

Ҳакамлар
: Дмитрий Машенцев, Баҳодир Қўчқоров, Исмоил Толибжонов (учаласи Қирғизистон). Жасур Мухторов (Ўзбекистон)

Голлар: Марат Бикмаев 37, - 1:0. Марат Бикмаев 90+1, - 2:0.

Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 24.Даврон Ҳошимов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 29.Владимир Козак - 7.Азизбек Ҳайдаров (15.Одилжон Ҳамробеков, 36), 16.Отабек Шукуров - 9.Одил Аҳмедов (22.Жавоҳир Сидиқов, 70), 27.Достон Ҳамдамов (17.Иван Нагаев, 67) (6.Ҳусниддин Ғофуров, 83), 14.Элдор Шомуродов (8.Икром Алибоев, 66) - 10.Марат Бикмаев
Захира: 25.Роман Абдулов, 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Достон Турсунов, 13.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев,

КХДР - 1.Ри Мёнг Гук (18.Син Хёк, 46), 3.Жан Кук Чол, 5.Ан Сонг Ил, 6.Ри Ун Чол, 7.Канг Кук Чол (2.Ан Ил Бом, 30), 9.Ким Йонг Ил, 11.Жонг Ил Гван, 19.Рим Кванг Хёк, 20.Ри Тонг Ил, 25.Ким Ю Сонг, 17.Ри Чаг Хо
Захира: 21.Канг Жу Хёк, 2.Ким Чол Бом, 4.Ким Сог Мин, 8.Хан Таг Хёк, 14.Ри Кум Чол, 15.Жо Кванг Мёнг, 16.Ким Кук Бом, 23.У Ил Ганг, 22.Сим Хён Жин.




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида илк бор ғалаба эришди.  

90+3. Хавфли вазият! Сидиқовнинг ажойиб рейдидан кейин Бикмаев яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРААААТ БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 2:0

90. ЗАРБАААААААА! Марат Бикмаевнинг чап оёғи билан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди

88. ЗАРБАААА! Сидиқовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

83. Ўзгариш. Ўзбекистон. Иван Нагаев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров

79. ЗАРБАА! Чап қанотдан оширилган тўпни Иван Нагаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

70. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

69. Яна бир зарба, бу сафар ҳам Аҳмедов, бироқ зарба ноаниқ

68. ЗАРБАА! Одил Аҳмедовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди

Ўзбекистон - КХДР. Дастлабки ФОТОГАЛЕРЕЯ


67. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Иван Нагаев тушди

66. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Икром Алибоев тушди

60. ЗАРБААААААААААА! Шомуродов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб зарба берди, зарба жуда нўноқ чиқди!

58. Хавфли вазият! Рақиб дарвозабони хавфли зарбани қайтарди!

55. ЗАРБА! Элдор Шомуродовнинг бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси кучсиз чиқди

54. Хавфли вазият! Анзур Исмоиловнинг хатосидан сўнг рақиблар гол уришлари мумкин эди, яхшиям зарба ноаниқ чиқди!

52. Марат Бикмаевнинг қанотдан узатган тўпи дарвозабонга насиб қилди

49. КХДР иккинчи таймда кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда

46. Ўзгариш. КХДР, Ри Мёнг Гук ўрнига Син Хёк

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм тугади. 15 дақиқа танаффус

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. Марат Бикмаевнинг голи телеграмдаги каналимизга жойланди. КАНАЛГА ЎТИШ

42. ЗАРБААААААААААААААААААААА! КРИМЕЦ! Яқин масофадан боши билан ноаниқ зарба берди!

40. Корейслар иккимарта бурчак тўпига эга бўлишди, ҳеч қандай наф келтирмади

37. Шомуродов тўпни ўнг қанотга оширди, Ҳошимов ҳаводан оширган тўпни Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

37. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0

36. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азизбек Ҳайдаров ўрнига Одилжон Ҳамробеков тушди

30. Ўзгариш. КХДР. Канг Кук Чол ўрнига Ан Ил Бом тушди

28. Учрашувда гол бўлса телеграмдаги каналимизда кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

23. Корейсларнинг қарши ҳужуми, чап қанотдан амалга оширилди, жарима майдонига узатилган тўп анча ноаниқ кетди

20. Бурчак тўпи самара келтирмади.

19. Бикмаев иккинчи бурчак тўпини ишлаб олди

18. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчак тўпини Одил Аҳмедов амалга оширди, ҳужумга етиб келган Анзур Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

13. ЗАРБАА! Марат Бикмаев чап оёғи билан кучли зарба берди, ноаниқ

12. Стадионга Вадим Абрамов ҳам ташриф буюрибди. Терма жамоамиз собиқ устози

8. ЗАРБААААААААААААААА! Элдор Шомуродов жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!

7. Ўйин темпи у қадар юқори эмас

3. ЗАРБАААААААААААААА! АЖОЙИБ ВАЗИЯТ! Чап қанотдан узатилган тўпни Бикмаев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

19:04.  ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Энди Ўзбекистон давлат мадҳияси, барчамиз биргаликда куйлаймиз! 

- КХДР давлат мадҳияси янграмоқда

- Диққат қилинг иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда

- "Миллий" стадиони афсуски бугун мухлислар билан тўлиб тошмаган. Бунга балки совуқ сабаб бўлгандир...

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 




Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика