Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида ўйнайдиган барча 16 жамоа маълум
30 apr 2021 21:09
News
Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида ўйнайдиган барча 16 жамоа маълум
Мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи 24 жамоани тўрттадан 6 гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилди. Учрашувлар битта ўйиндан иборат бўлди. Гуруҳ баҳслари якунига кўра, қуйидаги жамоалар кейинги босқичга йўл олишди.
"A" гуруҳи: "Локомотив", "Турон".
"B" гуруҳи: "Динамо", "Сурхон".
"D" гуруҳи: "Навбаҳор", "Олимпик".
"E" гуруҳи: "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор".
"F" гуруҳи: "Машъал", "Металлург".
"G" гуруҳи: "Қизилқум", "Шўртан", "Нефтчи".
Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган, шунингдек энг яхши кўрсаткич қайд этган иккита учинчи ўрин эгалари 1/8 финалга йўл олиши белгилаб қўйилганди. Бу ўринда энг яхши кўрсаткич билан кейинги босқичга чиққан жамоалар "Бунёдкор" ва "Нефтчи" бўлди.

Гуруҳ ўйинларида ўзини кўрсатган 14 жамоа сафига 1/8 финалда яна иккита жамоа қўшилади: "Пахтакор" ва АГМК. Натижада 16 клуб кейинги босқичда 8та жуфтликка бўлинган ҳолда битта учрашувдан иборат баҳсларда иштирок этади.

Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments