Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди
		
		08 aug 2024 13:54
        News	
	 
				 
				Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди
Мазкур ўйиндан сўнг мусобақанинг ярим финал босқичи учун қуръа ташланади.
Шу куни Суперлига 16-туридан ўрин олган икки учрашув ҳам ўтказилади. Спорт-ТВ соат 20:15 дан бошлаб "Олимпик" — "Сўғдиёна" беллашувини жонли эфирга олиб чиқади. Айнан шу учрашув якунига етгач, навбат кубок қуръасига берилади.
Маълумот учун, ярим финалнинг икки беллашуви август ойи охирида, аниқроғи, Суперлига 17-тури якунига етганидан сўнг ўтказилади. Ишчи режа сифатида 28-29 август саналари танлаб олинган. Ярим финал жуфтликларидан келиб чиқиб, ўйинлар айнан қайси санада бўлиб ўтишига ойдинлик киритилади.
Регламентга кўра, чорак финални сафарда ўтказиб ғолиб чиққан жамоаларда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш имконияти юқори бўлади. Ҳозирга келиб, "Сурхон" клубининг ярим финал босқичини сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. Агар, "Бунёдкор" клуби ҳам ярим финалга йўл олса, у ҳолда “қалдирғочлар” ҳам финал йўлланмаси учун сафарда кураш олиб боришига тўғри келади. Ўз-ўзидан "Навбаҳор" ва "Андижон" финал олдидан ўз майдонида ўйин ўтказади. Чорак финалнинг сўнгги ўйинида "Пахтакор" клубининг қўли баланд келса, у ҳолда ярим финални ўз майдонида қабул қилиш учун ҳақли клублар сони 3 тани ташкил қилади. Бу ҳолатда "Навбаҳор", "Андижон" ва "Пахтакор" клубларидан қай бирининг ярим финални сафарда ўтказиши масаласига қуръа ойдинлик киритиб беради.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments