Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ) News

Ўзбекистон кубоги. Водий дербисида "Навбаҳор" ғалаба қозонди (Батафсил шарҳ)

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ Азизбек Турғунбоев ҳисобни очиши мумкин эди, унинг чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. 12-дақиқада "Нефтчи" вакилларида қулай вазият юзага келди. Меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Орадан бир оз ўтиб, майдон эгаларида гол киритиш учун имконият юзага келди.Биринчи 17-дақиқасида "Навбаҳор" легионери Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш юзага келди. Александр Касьян жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Шерзод Ҳакимов майдонга туширилди.

31-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Азизбек Турғунбоевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди - 1:0.

38-дақиқага келиб мезбонлар "Нефтчи" дарвозасига иккинчи голни ҳам киритишди. Бу вазиятда чап қанотдан етказиб берилган тўпни Иван Соловьёв дарвозага аниқ йўллаб, гол киритди- 2:0.

44-дақиқада яна ўша Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини ишғол этди - 3:0

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлим мезбон футболчиларнинг ҳужумкор ўйинлари билан бошланди. 52-дақиқага келиб мезбонларнинг хавфли ҳужумини "Нефтчи" вакиллари қийинчилик билан қайтариб қолишди. 69-дақиқада мезбонлар футболчиси Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Учрашувнинг 78-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган Азиз Ибрагимовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ниҳоят учрашувнинг 89-дақиқасига келиб "Нефтчи" вакиллари "Навбаҳор" дарвозасига гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Юзага келган қулай имкониятдан меҳмонларнинг ёш ҳужумчиси Жамшидбек Тўрақулов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни қисқартирди - 3:1.

Учрашув шу тариқа "Навбаҳор" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.





Ўзбекистон Кубоги-2019.
Нимчорак финал.
Навбаҳор” – “Нефтчи” 3:1 (3:0)
Голлар:
Азизбек Турғунбоев, 32 (1:0), Иван Соловьев, 38 (2:0), Иван Соловьев 44 (3:0), Жамшидбек Тўрақулов, 89 (3:1)
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Арслон Ҳатамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8. Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (4.Азиз Ибрагимов, 75), 10.Азизбек Турғунбоев (34.Комилжон Тожиддинов, 71), 11. Александр Касьян (91.Шерзод Хакимов, 21), 15.Обид Жўрабоев,19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Амирбек Жўрабоев.
Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 55.Ғиёсжон Комилов, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Аюбхон Номанов, 95.Нодир Мавлонов, 96.Илҳомжон Алибоев.

“Нефтчи”: 35.Шерзодбек Абдурайимов, 4.Шодиёр Ҳожиматов, 7.Исломжон Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 15.Миржамол Неъматов, 20.Дилёрбек Эрматов (32.Нодирбек Йўлдошев, 65), 28.Жавоҳирбек Расулов (24.Илхомжон Ибрагимов, 74) 77.Исломбек Каримов, 88.Жафъар Исмоилов (19.Алишер Абдувохидов, 46), 98.Жамшидбек Тўрақулов, 99.Иброҳим Нўъмонов.
Захирадагилар: 16. Хуршидбек Муҳаммадов, 21.Фаррух Турдалиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 26. Бобиржон Исроилов, 38.Ибоджон Абелфазов, 70.Достонбек Бобожонов.

Огохлантириш: Игорь Голбан, 22

Бекзод Толибов Намангандан махсус


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика