Ўзбекистон кубоги соҳиби "Сурхон"га ўтди
25 jul 2019 09:00
News
Ўзбекистон кубоги соҳиби "Сурхон"га ўтди
Давралар оралиғида таркибини кучайтиришга уринаётган Термизнинг "Сурхон" жамоаси навбатдаги трансферга қўл урди.
Ўтган мавсумда АГМК билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучган Шоҳназар Норбеков фаолиятини Термизда давом эттирадиган бўлди.
АГМК футболчиси Шоҳназар Норбеков "Сурхон"га ижара ҳуқуқи асосида ўтди. Олмалиқда ўтган мавсум Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўйнаган Норбеков Термизда ҳам собиқ устози билан ҳамкорликда ишлайдиган бўлди. Футболчи куни кеча АГМК лагерини тарк этган ва "Сурхон" жамоасига бориб қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Сурхон" жамоаси ўз таркибига маҳаллий футболчилардан ярим ҳимоячи Элдор Бойматов, Асрор Ғофуров, легионерлар Микола Агапов (Украина) ва Педро (Бразилия) келиб қўшилганди. Шоҳназар Норбеков эса "Сурхон"га давралар оралиғида қўшилган олтинчи янги футболчига айланди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments