Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  8 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Ўзбекистон кубоги. "Обод" – "Бунёдкор" баҳси “ЖАР”да бўлади News

Ўзбекистон кубоги. "Обод" – "Бунёдкор" баҳси “ЖАР”да бўлади

Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал босқичида жамоамиз “Оқ-тепа”дан устун келганидан сўнг нимчорак (1/8) финалда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан тўқнаш келиши ойдинлашганди.

Қуръа натижаларига кўра дастлабки учрашув «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши ва табиийки мезбон вазифасини “қалдирғочлар” ўташи лозим эди. Бироқ, шу кунларда миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 ҳамда ОЧ-2019 саралаш баҳсларида иштирок этаётганлиги ва Самвел Бабаян шогирдлари учрашувларни “Бунёдкор” стадионида ўтказиши сабабли «Бунёдкор» ва «Обод» тўқнашуви жойи ҳамда мезбони ўзгарди. Энди 26 март куни бўладиган учрашувда «Обод» мезбон вазифасини ўтайди ва учрашувга “ЖАР” стадиони мезбонлик қилади. «Обод» футбол клуби барча мухлисларни 26 март куни соат 16:00да “ЖАР” стадионига чорлайди.
Эслатма: стадионга кириш бепул.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
Дастлабки ўйин. 26 март, 16:00
«Обод» – «Бунёдкор»
Ҳакамлар:
Н.Қосимов (Қарши), В.Лушин (Гулистон), С.Ҳакимов (Самарқанд), А.Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика