Latest news

12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  0 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  2 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  8 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми? News

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми?

Эртага ўтказиладиган мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳси ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Мазкур ўйинга Наманган ва Қаршидан ишқибозларнинг улкан оқими кутиляпти. Бухоро аҳолиси ҳам катта футболни севишини инобатга олсак,  стадион тўлса керак. 

Финаллар тарихига мурожаат қилиб, энг кўп мухлис йиғган “жанг”лар рейтингини шакллантирдик:

Бу борадаги энг яхши натижа 30 минг кишини ташкил қилган. Ушбу рекорд 2000 йил “Пахтакор” стадионида ўтказилган “Дўстлик” ҳамда “Динамо-Самарқанд” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўрнатилган.

Орадан 17 йил ўтиб, “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилган пойтахт дербисига яна шунча одам “тўпланди” (Олий ўқув юртлари ёрдамида).

Кейинги поғонага 2009 йилги финал ёзилган. Станислав Андреевнинг голи “Бунёдкор”ни мағлуб қилган баҳсда “Пахтакор”га 27 543 киши йиғилганди.

“Пахтакор” ва “Нефтчи” ўртасида 2001-2002 йилларда ўтказилган иккала финалда ҳам роппа-роса 25 минглик аудитория йиғилган. 

Бу борадаги антирекорд 2020 йил Наманганда қайд этилганди. АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувга атиги 3,5 минг томошабин ташриф буюрган.

Маълумот учун, жуда ноқулай об-ҳавода ўтиб, тарихга “лой жанги” сифатида кирган “Қурувчи” — “Пахтакор” ўйинига ҳам 3 карра кўпроқ мухлис тушган.

❗"Бухоро" спорт мажмуаси ўз бағрига 25 мингга яқин томошабинни сиғдира олади. Финал чипталарини тоифасига қараб 25 мингдан 70 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика