Latest news

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 2:0 (матнли трансляция)  39 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади? News

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?

ПФЛ матбуот хизматининг маълум қилишича, мусобақа гуруҳ босқичига 26 февраль куни қуръа ташланади.

Ўтган йилларда бўлгани каби гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади ва улар 8 та гуруҳга ажратиб олинади. Ҳар бир гуруҳдан 2 тадан энг яхши жамоа 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. 

Суперлига ва Про лиганинг жами 22 та клубидан ташқари ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган "Цементчи" ва "Зомин" жамоалари гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лиганинг кубок гуруҳ босқичида иштирок этувчи қолган саккиз клуби эса саралаш босқичи орқали аниқланади. Қайд этиш керак, "Цементчи" ўтган мавсум биринчиликнинг шарқий минтақасини пешқадам сифатида якунлаган, "Зомин" эса ўз минтақасида учинчи бўлган. Ундан тепароқда бўлган "Насаф Фарм" Кубокда иштирок этмайди. "Жайхун" Про лига аъзоси сифатида мусобақага қўшилади.

Саралашнинг эҳтимолий саккиз ғолиби қуръа олдидан барча гуруҳларга сочиб юборилади ва улар гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлмайди. Яъни, уларнинг ҳар бирида тажриба тўплаш учун каттароқ жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этиш имконияти бўлади. Шунингдек, Биринчи лиганинг мазкур саккиз клуби икки сафар учрашувида иштирок этади ва фақатгина 1 та рақибни — гуруҳнинг биринчи жамоасини ўз майдонида қабул қилади. 

Гуруҳ босқичида икки жамоанинг ўзаро келишиб, учрашувни рақиб майдонига кўчиришига йўл қўйилмайди. Стадиони тайёр бўлмаган жамоага регламент бандидан келиб чиқиб, техник мағлубият ёзилади. Лига бу билан бирор каттароқ клубнинг Биринчи лига жамоаси майдонига сафар этишини таъминлашни мақсад қилган. Шундан келиб чиқиб, ҳар гуруҳнинг биринчи рақамли жамоаси сунъий ёки шароити жиҳатидан у қадар яхши бўлмаган майдонга сафар уюштиришига тўғри келади. Мазкур қадам кичик футбол ўйингоҳларига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун муҳимдир. 

Қолган 24 та клуб ҳеч қандай саватларга ажратилмайди. Ўтган йилларда бўлгани каби қуръа ким учундир омадли ва яна кимгадир мураккаб келиши мумкин. Бир йил аввал "H" гуруҳи "Навбаҳор", "Андижон", "Динамо" ва "Насаф" клубларини ўзида жамлаган бўлиб, кейинчалик уларнинг 2 таси финалга қадар етиб борганди. Телетрансляциялар ва жамоатчилик эътиборидан келиб чиқиб, айнан шу гуруҳдаги беллашувлар Кубок мусобақасини очиб бергани сир эмас. 

Қуръа маросими 26 февраль куни 19:00 да старт олади ва у "Футбол ТВ" ҳамда Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика