Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари News

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари

Ўзбекистон чемпионати якунига етибоқ, Ўзбекистон кубогига старт берилди.

8 декабрь куни нимчорак финал ўйинлари бўлиб ўтган бўлса, бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу финалда қаторасига учинчи йилдирки, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашишади. Кеча ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Сайтимиз ходимлари ҳам финал тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сайт бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:


Финал ўз номи билан финал. Унда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Тахминимча учрашув тақдирини битта гол ҳал қилади. Бу голни қайси жамоа урса ўша кубокни ютади деб ўйлайман. Имконият "Пахтакор"да кўпроқ 60:40

Энг муҳими самимий инсон Шерзод Хусенов:

“Пахтакор” биламиз кучли жамоа, юкори формада. АГМК га имкон колдирмайди, агар мужиза руй бермаса. Ҳисоб тахминан 3:0

Фотооламда ўзига хос ўрин эгаллаган Жаҳонгир Файзуллаев:

Бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам жуда оғир бўлади деб ўйлайман. Аслида бу йил барча жамоага қийин бўлди. Финал қизиқ бўлиши мумкин, лекин агар АГМК жамоаси шу ўйинни ютиб ОЧЛга чиқиши керак бўлганда чин маънода муросасиз баҳс бўлишини кутиш мумкин эди. Ҳозирги ҳолатда эса АГМК мағлуб бўлса ҳам ОЧЛда қатнашаверади. Бугун майдонда жанг бўлар, аммо шахсан о'зим бундай ўйин кутмаяпман. Чунки, йил охири, жароҳатлар бўлиши мумкин, футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши мумкин. Ахир ўтган йили шу вақтда ҳамма ўз уйида бўлган. Акмал Шораҳмедовдан "Қачон охирги бор декабрда ўйнадингиз?" деганимда у ҳам эслолмади. Қисқаси, финалда икки жамоа вакиллари ҳам ўзини асраб ўйнайди, менимча.

Келажакда ўғил фарзандли бўлса исмини Одил қўймоқчи бўлган Абдулазиз Искандаров:  

Одатда финаллар олдидан тахмин қилиш қийин. Чунки битта ўйинда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин. АГМКнинг мухлислари жамоасидан икки йил олдинги мўжизани кутаётганлари аниқ. "Пахтакор" кубок финалига етиб келгунга қадар қийинчиликка учрамади ва рақибларини осонликча енгди. Олмалиқликлар эса чорак ва ярим финалда яхшигина қаршиллик дуч келишди ва кўп куч йўқотишди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса ажойиб спорт формасида. Боз устига таркибдаги йўқотишлар ҳам АГМКга қимматга тушиши мумкин. Нисбатан қисман устунлик "Пахтакор" томонида. Аммо яна ўша гап финал битта ўйиндан иборат ва исталган натижа қайд этилади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорликни ўйласа керак ва таваккалга қўл урмаслигини ҳисобга олсак катта ҳисоб қайд этилмайди. Биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонади. Тахминий ҳисоб 3:0 "Пахтакор" фойдасига.

Championat.asia сайтининг Қўқондаги мухбири Фарҳоджон Узоқов:

Хохлаймизми йўқми бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. “Пахтакор” заҳирасида ҳам маҳоратли футболчиларни борлиги эвазига бутун ўйин давомида устунлик қила олади. Мени тахминимча “Пахтакор” кичик ҳисобда ғалаба қозонади. Лекин Миржалол Қосимов айтганидай битта ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун соат 15:00 да бошланади.

Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика