Latest news

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  5 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - ярим финалда News

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - ярим финалда

Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб баҳси доирасидаги "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Металлург" - "Бунёдкор", биринчи таймда ўйин суръати унчалик юқори бўлмади. Жамоалар асосан майдон марказидаги устунликни қўлга олиш ҳаракатини қилишди. Ташаббус қисман меҳмонлар томонида бўлди. Иккала жамоа ҳам асосий эътиборни олис масофадан зарбаларга қаратишди. Ҳисоб эса очилгани йўқ - 0:0. 

Иккинчи таймда ўйин суръати бироз ошди. Жамоалардаги ўйинчи алмаштиришлари бунга асос бўлди. Аммо бугун ҳимоя чизиғи вакиллари ҳужумчиларга нисбатан ишончли ўйнашмоқда. Учрашув охиригача ҳисоб очилмади ва "Бунёдкор" икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа ярим финалда "Локомотив" билан ўйнайди.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Жавоб баҳси. 21 сентябрь (чоршанба)
16:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Н. Рузимов (Ташкент), Т. Гайнулин (Ташкент), А. Рубаков (Ташкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 8.Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 50), 11.Фаррух Шотурсунов (27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 82), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Улуғбек Худойбердиев, 22.Муроджон Тошматов (19.Эргаш Исмоилов, 46), 23.Шерзод Жалилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 5.Жасур Аҳмедов, 21.Сардор Расулов.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (9.Сато Минори, 57), 11.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Сардорбек Азимов (10.Элдор Шомуродов, 65), 23.Шоҳруҳ Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александр Алемпиевич (22.Рустамжон Ашурматов, 80).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Баҳодир Насимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев,.

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Намозов, Ҳикмат Ҳошимов  – Акромжон Комилов, Сардорбек Азимов.

Биринчи ўйин: 1:3

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика