Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  2 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финал сари катта қадам ташлади News

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финал сари катта қадам ташлади

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан чап оёқда дарвозани ишғол қилди - 1:0.

68-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Гадоев "Бунёдкор"даги илк голини уришга эришди - 2:0. Ўйиннинг 75-дақиқасида Шотурсуновдан тўпни қабул қилиб олган Зоҳид Абдуллаев осонлик билан Зуҳуров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 2:1. Учрашув тугашига 1 дақиқа қолганида Сардорбек Азимов учинчи бор "Металлург" дарвозасини ишғол қилди - 3:1.

Бекободдаги жавоб ўйинидан сўнг ярим финалга чиққан жамоа номи маълум бўлади.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 3:1
29 июль 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 15, - 1:0. Шоҳруҳ Гадоев 68, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 75, - 2:1. Сардорбек Азимов 89, - 3:1. 

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Элдор Шомуродов (Сардорбек Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Нурматов, 51), Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров (Шоҳруҳ Гадоев, 65), Юрица Бульят, Александар Алемпиевич.
Захира: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Баҳодир Насимов

"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Фарруҳ Шотурсунов, 67), Дониёр Одилов (Исломжон Қобилов, 71), Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов (Саиджон Абдужабборов, 82), Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: Суҳробжон Султонов, Фарҳод Намозов, Шерзод Жалилов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 29, Жаҳонгир Абдумўминов 56, Зоҳид Абдуллаев 80, Александар Алемпиевич 85, Саиджон Абдужабборов 90+3. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика