Latest news

22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  203 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  133 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  62 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  4 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  14 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  25

Ўзбекистон кубоги-2018. Ашурматов финалда “шерлар”ни жиловлай оладими? News

Ўзбекистон кубоги-2018. Ашурматов финалда “шерлар”ни жиловлай оладими?

28 октябрь куни 2018 йилги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Тошкент вилоятининг АГМК клублари тўқнаш келишади.  Шота Арвеладзе ва Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоалар бош соврин учун кураш олиб боради.

"Пахтакор" клуби ўз тарихида 14-марта мамлакат кубоги финалида ўйнайди. "Шерлар" шу кунга қадар 11 бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Жамоа икки марта финалда ютқазиб қўйган.

Ўзбекистон кубоги финалида иккинчи бор Тошкент вилояти жамоаси ўйнайди. 2000 йилда пойтахт вилоятининг "Дўстлик" клуби ҳал қилувчи учрашувда иштирок этиб, кубокни қўлга киритганди.



АГМК финалга чиққан ҳисоб бўйича 15-клубга айланди. Ўз вақтида ҳал қилувчи баҳсда ўйнаган "Дўстлик", МҲСК, "Трактор" ва "Янгиер" клублари ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган. Финалда ўйнаган "Шўртан", "Динамо" ва "Машъал" клублари бу йилги мавсумни ПРО-лигада ўтказишмоқда.

"Пахтакор" 7 йиллик танаффусдан сўнг кубок финалида ўйнайди. Жамоа сўнгги бор 2011 йилда ҳал қилувчи учрашувда иштирок этганди.

Ўзбекистон кубоги финали илк бор водийда бўлиб ўтади. Шу кунга қадар мамлакат кубоги финали Самарқанд, Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказилган. Фарғона ҳал қилувчи беллашувни ўзида қабул қиладиган бешинчи шаҳарга айланади.

АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчи сифатида беш марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. Унда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида кубокда зафар қучиш имконияти бор. Бундай натижага шу кунга қадар фақат Миржалол Қосимов эришган.



МУРАББИЙЛАР ФИКРИ


Шота Арвеладзе: "Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Финал битта ўйиндан иборат. Биз биринчи бўлиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олдик, бундан хурсандман. Финалда нима бўлишини энди кўрамиз".

Бахтиёр Ашурматов: "Мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган. "Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз".



СТАДИОН ҲАҚИДА
“Истиқлол” стадиони 20000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, 2015 йили фойдаланишга топширилган. Стадионнинг очилиши юқори савияда бўлиши учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Янги Зеландияга қарши ўтказган ўртоқлик учрашуви айнан ушбу стадионда ташкил этилганини мухлислар яхши эслашса керак.

Шу йил Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур стадионда Кения олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди.


Ўқувчиларимиз эътиборига клубларнинг финалга қадар босиб ўтган йўлларини эслатиб ўтамиз.

АГМК

(Кубокдаги тўпурарлар: Зафар Полвонов 2та, Отабек Зокиров, Йован Жокич, Камолиддин Мурзоев, Владимир Бубанья, Жасур Ҳасанов, Музаффар Музаффаров)
Олмалиқнинг АГМК клуби мусобақани 1/16 финалдан бошлади. Ушбу босқичда ПРО-лиганинг "Норин" жамоасига қарши баҳс тақдирини Полвоновнинг урган ягона голи ҳал қилганди.

Кейинги босқчида АГМК жиддийроқ рақиб "Насаф" билан тўқнаш келди. Биринчи таймнинг ўзида иккита гол урган мезбонлар якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олишди.

Эътиборлиси АГМК дастлабки учала босқични ҳам ўз уйида ўтказди. Бунда албатта қуръада жамоанинг омади келгани билан боғлаш мумкин. Чорак финалда олмалиқликлар жуда қийин ўйин ўтказишди. ПРО-лига иштирокичиси бўлган "Машъал"га қарши баҳсда ҳисобда ортда қолаётган жамоа сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашди. Қўшимча таймлардагина иккита гол уриб ярим финалга йўл олишди.

Ярим финалдагина Ашурматов жамоаси сафарда ўйнади холос. Тошкентда “Бунёдкор” билан кечган баҳсда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб ўз тарихида илк бор финалга чиқишди.



"Пахтакор"
(Кубокдаги тўпурарлар: Тиаго Безерра 4та, Жасур Ҳакимов 2та, Жасур Яхшибоев 2та, Баҳром Абдураҳимов, Достон Иброҳимов, Егор Кримец, Игорь Сергеев, Дилшод Раҳматуллаев, Исмоил Гонсалвеш, Жалолиддин Машарипов)
"Пахтакор" Ўзбекистон кубогига 1/8 финалдан қўшилди. Бу босқичда жамоа Олтиариқнинг "Ифтихор" клуби меҳмони бўлиши керак эди. Аммо ПРО-лига жамоаси уй стадиони талабга жавоб бермагани учун баҳс Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда "шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалда Шота Арвеладзе шогирдларига жиддийроқ рақиб тўғаноқ бўлди. Бу амалдаги кубок соҳиби "Локомотив" эди. Бироқ бу учрашувда ҳам "Пахтакор" рақибини йирик ҳисобда таслим қилди - 4:0.

"Шерлар" ярим финални Қўқонда ўтказишди. Кўпчилик бу ўйинда “Пахтакор” қийналишини кутганди, бироқ бундай бўлмади. Илк дақиқадаёқ урилган гол меҳмонларнинг руҳини кўтариб юборди. Кетма-кет голлар урган “Пахтакор” якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб ҳал қилувчи баҳсга йўл олди.



АГМК

Босқич

“Пахтакор”

"Норин" 1:0 (уйда)

1/16 финал

-

"Насаф" 2:1 (уйда)

Нимчорак финал

"Ифтихор" 6:0 (сафарда)

"Машъал" 3:1 (уйда)

Чорак финал

"Локомотив" 4:0 (уйда)

“Бунёдкор” 2:1 (сафарда)

Ярим финал

“Қўқон-1912” 5:2 (сафарда)

 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика