Latest news

10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  1 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  10 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  10 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  14 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  3 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид News

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Локомотив” – “Насаф” учрашувига оид

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финал учрашувларига ҳам етиб келдик.

“Аждарлар” 2 август чоршанба куни Тошкентда ярим финал дастлабки учрашувида “темирйўлчилар” билан ўзаро куч синашади. Бу жамоалар ўтган йилги финалда ҳам туқнаш келишганини биласиз.

“Насаф” бу билан ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. Жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг мураббийлик фаолиятидаги олтинчи ярим финал бўлади.

2003 йилда жамоа "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлабки финалга чиққан.  2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига (0:1, 1:1) кўра,  “Бунёдкор” кубок финалчисига айланган. 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1), финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Эсингизда бўлса, 2015 йилги ярим финалда айнан "Насаф" “Локомотив” жамоасини (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Келинг, 2015 йилги ярим финал учрашувларини эсга оламиз. Ўша йилги ярим финалнинг дастлабки учрашуви Қаршида бўлган. Унда "аждарлар" “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган. Учрашувдаги голларни биринчи бўлимда Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоевлар киритишган. Учрашув 12 август куни бўлиб ўтган.

Жавоб учрашуви 15 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда “темирйўлчилар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Марат Бикмаев бўлган. Ҳар иккала учрашув ҳисобига кўра, “Насаф” финалга йўл олган. Демак, мазкур жамоалар ўз тарихида иккинчи марта ярим финалда тўқнаш келишмоқда.

Қизиқарли фактлардан яна бири шуки, ҳозирги пайтда қаршиликлар шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ҳозирги пайтда “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев эса, “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашуви, "Локомотив" стадионида 2 август чоршанба куни соат 19:30да бошланади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика