Latest news

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  0 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Насаф” – “Бухоро”. Превью News

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Насаф” – “Бухоро”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

"Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.

Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки

“Бухоро” жамоаси бунгача ўз тарихида уч марта 2001, 2004 ва 2012 йиллар ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.

“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олишган.

Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.

"Насаф" чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.

Учрашув ҳакамлари

Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал дастлабки учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқаради.

Ўзбекистон кубоги, ½ финали дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

22.08.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Владислав Цейтлин бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги икки учрашувни бошқарган.

ЎзПФЛ 2-тур. 11.03.2016 й.
“Олмалиқ” (Олмалиқ) - “Насаф” (Қарши) 1:3

ЎзПФЛ 6-тур. 24.04.2016 й.
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2  

Ярим финал жавоб учрашуви санаси

Мазкур жамоалар ўртасидаги  Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви 21 сентябр чоршанба куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Барча футбол ишқибозларини бугунги учрашувда жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун стадионимизга чорлаб қоламиз.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика