Latest news

20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 19:45Родриго Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақида: "Дунёнинг энг буюк клубига хуш келибсан!"  0 19:22Меньян, Уокер, Салиба, Мусиала ва 6 испан — Евро-2024 рамзий терма жамоаси   3 19:00Магуайр Саутгейтнинг Англия термасидан кетиши ҳақида: "Раҳмат, босс. Сиз яна ўз кучимизга ишонишимизга мажбур қила олдингиз. Хотиралар мангу қолади"  2 18:41Килиан Мбаппе: "Реал"дек буюк тарихга эга клубга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Бу клуб ва эмблема учун жонимни беришга тайёрман"  12 18:13Эмерсоннинг "Тоттенхэм"дан "Милан"га трансфери барбод бўлиши мумкин  0 17:55"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст  2 17:40"Тоттенхэм" Галлахерни ўз сафида кўрмоқчи  1 17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  5 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  3 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  10 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  16 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  10

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалдаги баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалдаги баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 6 июль санасида Ўзбекистон кубоги 2024 йилги мавсумнинг нимчорак финал босқичи якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 7 та баҳсли вазият юзага келди. Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.


1-вазият. "Олимпик-МобиУЗ" - "Хоразм" ўйини: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

"Олимпик-МобиУЗ" - "Хоразм" учрашувининг 14-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 77-рақамли футболчи тўпни тошкентликлар дарвозасига киритди. Аммо ён ҳакам офсайд борлигини қайд этди, ВАР ҳам буни тасдиқлади. Рефери Шавкат Насибуллаев ўйиндан ташқари ҳолат борлиги сабаб голни инобатга олмади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи офсайдда қолиб кетган. Шу боис, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


2-вазият. "Машъал" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: мезбонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

"Машъал" - "Қизилқум" учрашувининг 18-дақиқасида мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди ва 11-рақамли футболчининг боши билан берган зарбасидан сўнг тўпни навоийликлар посбони чизиқ устида қайтариб қолди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов гол бўлмаганини маълум қилиб, учрашувни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ҳам кадрлар орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Тўп чизиқни кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мураккаб. Шу сабабли, ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


3-вазият. "Металлург" - "Сурхон" учрашуви: меҳмонларнинг голи.

"Металлург" - "Сурхон" ўйинининг 34-дақиқасида меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси узоқ масофадан зарба йўллади ва тўп дарвоза устунларига тегиб, яна майдонга қайтди. Бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов ёрдамчи ҳакам билан мулоқотдан сўнг голни инобатга олди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда кадрлар орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Яққол кадрнинг йўқлиги боис ВАР вазиятга аралашмай тўғри қилди. Тўп чизиқни кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мураккаб. Шу сабабли, ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


4-вазият. "Навбаҳор" -"Бухоро" тўқнашуви: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувининг 3-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди, лекин 9-рақамли футболчи дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев голни инобатга олмади ва фол қайд этилганини маълум қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Қоидага кўра, бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


5-вазият: "Бунёдкор" - "Қизириқ": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бунёдкор" - "Қизириқ" беллашувининг 81-дақиқасида меҳмонларнинг 16-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 57-рақамли вакилини қўли билан туртди. Бош ҳакам Достон Мирзараимов дастлаб баҳсни давом эттирди. Ўйин тўхтагандан сўнг ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи қулай ҳудудга чиқиб бораётган рақибини туртиб йиқитган. Пеналти белгилаш учун асос етарли ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


6-вазият. "Арал" - "Пахтакор" тўқнашуви: баҳсли пеналти.

"Арал" - "Пахтакор" учрашувининг 18-дақиқасида номинал мезбонларнинг 77-рақамли вакили меҳмонлар посбони билан тўп учун ўйнади ва тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгач, пеналти ишлашга ҳаракат қилди. Бош ҳакам Найим Қосимов пеналти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпни ўзидан узоқлаштириб бўлганди. Қўшимчасига, у пеналти ишлашга ҳаракат қилгани ҳам сезилиб турибди. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас. Шу сабабли, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.


7-вазият. "Арал" -"Пахтакор" қарама-қаршилиги: меҳмонларнинг ҳисобга олинмаган голи.

"Арал" - "Пахтакор" учрашувининг 90+2-дақиқасида меҳмонлар яна бир гол уришга муваффақ бўлди. 31-рақамли М. Усмонов қанотдан узатиб берилган пасдан сўнг тўпни дарвозага киритди. Бош ҳакам Найим Қосимов голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди. ВАР ҳам қарорни тасдиқлади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган. ВАР ҳакамлар қарорини текшириб чиқиб, офсайд тўғри қайд этилганини маълум қилди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

Rating: -1   

Comments

+1   
12 jul 06:32:53
Кодиржон Жалилов
Reply to comment by Paula Fox
❤️Yangi onlayn seks o'yini) Kim allaqachon o'ynayapti? Menga yordam bering ➤ Badpuss.top
Юколе искирт Аллох сандака харомиларди ибрат учун яратган канжик ланат сандакаларга
+1   
12 jul 00:25:01
Özil10
Hich qanaqa penalti yoq botta varatari harakatiga etibor berila va o’yinchini harakatiga botta penalti ishlash uchun harakat bor yana bitta faktor o’yinchi topi o’zidan uzoqlashtrvordi varatarga tegib penalti ishlamoqchi boldi
   
12 jul 11:43:29
chelsea_buxara
Reply to comment by Bukhoriy
Бухоро ўйинчиси айнан қайси вазиятда дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнаган тушунмадим? Тўп учун кураш бўляпти, бу вазиятда ҳужумчининг ҳам дарвозвбоннинг ҳам вазифаси тўп учун кураш. Дарозабон чаққонлик қилиб тўпни қайтарди, ҳужумчи оёқ, тирсак ишлатмади, қўли билан ушлаб қолмади нимасини фол ҳисоблаш керак?
Kulgili darvozabor tupni qaytarib yiqilib tushyabti bu uchun Buxoro uyinchisi aybdor
   
12 jul 11:39:13
chorbog'
Reply to comment by Paula Fox
❤️Yangi onlayn seks o'yini) Kim allaqachon o'ynayapti? Menga yordam bering ➤ Badpuss.top
Men oynamoqchiman bro menga yol korsating
   
12 jul 09:44:16
Muzaffar
Reply to comment by Bukhoriy
Бухоро ўйинчиси айнан қайси вазиятда дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнаган тушунмадим? Тўп учун кураш бўляпти, бу вазиятда ҳужумчининг ҳам дарвозвбоннинг ҳам вазифаси тўп учун кураш. Дарозабон чаққонлик қилиб тўпни қайтарди, ҳужумчи оёқ, тирсак ишлатмади, қўли билан ушлаб қолмади нимасини фол ҳисоблаш керак?
Дарвозабон сакраб тупни кайтарганидан кейин дарвозабонни оёгига келиб урилди ва дарвозабон йикилди.
   
12 jul 09:38:56
Bukhoriy
Бухоро ўйинчиси айнан қайси вазиятда дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнаган тушунмадим? Тўп учун кураш бўляпти, бу вазиятда ҳужумчининг ҳам дарвозвбоннинг ҳам вазифаси тўп учун кураш. Дарозабон чаққонлик қилиб тўпни қайтарди, ҳужумчи оёқ, тирсак ишлатмади, қўли билан ушлаб қолмади нимасини фол ҳисоблаш керак?
   
12 jul 08:44:36
Анваржон Саидов
Хакамлар нима килса решламент тугри келаверади эканда бу екдагиларОмми соводсиз эканда Сизлардан яхши биладигон шахсдар бор
   
12 jul 02:45:27
Sodiq Nazarov
Пахтакор дарвозабони хужумчини оёгига узини ташлаган тупга уйнамаган яккол пенальти экан
-1   
12 jul 00:12:59
Jamshid Abdusamadov
Машал тоза гол урилган арал пенальти тепиши керак эди. Бунедкор эса йук жойдан пенальти беришди. Агар шунга пенальти берса арал уйинчисини дарвозабон екитди у ерда хеч ким йук эди. Кискаси тотал бизни чемпионатда бор ва куплар фойдада булмасам бу нарсаларни юиз тушунган улар тушунмидими. Нега бизни футболда тотал бор негаки ампутантлар жамоаси нега йук чунги тотал уйналмиди уларда.
-1   
11 jul 23:54:27
Fc Muynak sity
Хакамжонлар сизларга хамма нарса тугри келаверади эканда арал пахта уйнидаги спектаклга нима дейсизлар кани пенальти уйнчини йикитиб кеийн ётган жойда атайлаб оёкка тепиш нормальный футболда узини хурмат килган хакам 11 белгилаб кизил курсатади шарманда арал-пахта+судья= 0:1
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика