Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал: “Шердор” пенальтилар сериясида “Лабса”ни мағлуб этди News

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал: “Шердор” пенальтилар сериясида “Лабса”ни мағлуб этди

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал доирасида яна бир учрашув бўлиб ўтди.

Ўз майдонида Бухоронинг “Лабса” клубини қабул қилган “Шердор” жуда қийин кечган учрашувда ўз рақибини пенальтилар сериясида 7:6 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Учрашув жуда кескин ва қизиқарли тарзда кечди. Дастлабки дақиқадаёқ меҳмонлар “Шердор” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олишмади. Аммо, орадан бироз ўтгач, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи таймнинг 79-дақиқасида мезбонлар рақиб дарвозасига гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб бошқа ўзгармади – 1:1.

Қўшиб берилган икки таймда ҳам ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашди. Жуда қизиқарли кечган пенальтилар сериясида эса, “Шердор” рақибига қараганда омадлироқ ҳаракат қилди ва 7:6 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/32 финал.

“Шердор” (Самарқанд) – “Лабса” (Бухоро) – 1:1 (қўш. вақт 0:0, пен.серияси – 7:6) – 314 томошабин
Ҳакамлар: 
Н. Қосимов (Қарши), Ш. Файзиев, Ш. Юлдашев, С. Ҳолиқов.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).
Голлар: С. Аҳмедов (79) – Ф. Муинов (4).
Амалга оширилмаган пенальти: Ф. Асадов (1, Шердор)
Огоҳлантиришлар: Н. Ҳасанов (44) – А. Маматов (41), С. Боймаматов (80)
“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Фарзин Мухторов, Шербек Шукуров, Орзумурод Аҳмедов, Фурқат Раҳмонов, Мирмуҳсин Юсупов, Асомиддин Маматов, Беҳзод Рўзматов, Санжар Аҳмедов, Саддам Боймаматов, Нурбек Олмасов.
“Лабса”: Шаҳзод Шамсиддинов, Наримон Ҳасанов, Шаҳзод Ишматов, Саиджон Ашуров, Комил Самиев, Аҳаджон Қаҳҳоров, Феруз Муинов, Нозимжон Ашуров, Фирдавс Асадов, Санжар Ҳолиқов, Ойбек Бобоев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика