Latest news

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  32 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи News

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи

Эртага, 25 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Ироқ миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари шу кунга қадар жами 5 марта тўқнаш келишган.

Дастлабки ўзаро баҳс 2000 йил Шанхайда бўлиб ўтган Тўрт миллат кубоги доирасида бўлиб ўтган. Ярим финалда Ироқ Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Таъкидлаш лозимки, айнан шу ғалаба рақибларимиз учун биринчи ва ягона ғалаба бўлиб қолмоқда.

Навбатдаги ўйин 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши дастлабки босқичида бўлиб ўтган. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда ироқликлар ҳисобни очишган. Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Анвар Солиев гол уриб жамоамизга дуранг тақдим этганди - 1:1.

Жавоб баҳсида вакилларимиз зафар қучишган. Максим Шацких ва Александр Гейнрих биринчи бўлимда ироқликлар дарвозасига иккита гол уришган. Бунга араблар бир марта жавоб беришганди - 2:1.

2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ироқни 1:0 ҳисобида таслим қилганмиз. Ҳозир миллий терма жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлаётган Миржалол Қосимов жарима тўпидан гол урганди.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув 2007 йилда бўлиб ўтган. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Азиз Ибрагимов ва Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўплар туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:0.

Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон

Учрашув тури

01.09.2000 Ироқ 2-0 Ўзбекистон Тўрт миллат кубоги (1/2 финал)
18.02.2004 Ўзбекистон 1-1 Ироқ ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ 0-1 Ўзбекистон Осиё кубоги 2004
13.10.2004 Ироқ 1-2 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши.
02.07.2007 Ироқ 0-2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика