Latest news

02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  1 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд» билан ўйнайди News

Ўзбекистон футзал термаси «Санае Гити Пасанд» билан ўйнайди

Эроннинг «Санае Гити Пасанд» клуби Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Осиёнинг энг кучли футзал клубларидан бири ҳисобланган «Санае Гити Пасанд» жамоаси 23 октябрь, чоршанба куни Тошкентга етиб келади. Эронлик футзалчилар ташриф давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Жумладан, 24 октябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Санае Гити Пасанд»га рақиб бўлади.

26-27 октябрь кунлари «Санае Гити Пасанд» футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўлади. Ҳар иккала ўйин, худди «Бунёдкор»нинг ўйини сингари, Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. Барча ўйинлар 12:00да бошланади.

Эроннинг Исфаҳон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Санае Гити Пасанд» футзал клуби 2010 йилда ташкил этилганига қарамай, қисқа фурсат ичида нафақат Эрон, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларига қаторига қўшилди. Жамоа 2012/2013 йилги мавсумда Эрон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, клублар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати финалида Тошкентнинг «Ардус» жамоасини мағлуб этиб, қитъада тенгсиз бўлганди. Исфаҳонликлар 2013 йилги Осиё чемпионатида ҳам финалга қадар етиб боришди, бироқ ҳал қилувчи ўйинда Таиланднинг «Чонбури» жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Эътиборли томони, «Санае Гити Пасанд» таркибидаги аксарият ўйинчилар Эрон футзал терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади. 2012 йили Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муҳаммад Кашоварз терма жамоа сардори сифатида майдонга чиққан, шунингдек, «Санае»дан Афшин Козимий, Ҳусайн Тойибий, Аҳмад Исмоилпур, Сепаҳр Муҳаммадий каби ўйинчилар чақирилган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика