Latest news

13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  15 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   9 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  21 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради News

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради

ЎФА томонидан Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг 2021 йил 5 февраль кунги қарорига кўра 2019-2020 йилги мавсумда ПФЛ олдидаги қарздорликлари туфайли бир қатор клубларга 2021 йилги мавсум учун хорижий мураббий ва футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган.

Шунга қарамай "Бухоро" футбол клуби кеча сербиялик Марко Милич билан шартнома тузганини эълон қилди. Куни кеча Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси электрон почтасига ПФЛ бош директори номидан хат келиб тушди. Унда "Бухоро" клуби огоҳлантирилган ва янги легионер ПРО лига учун рўйхатдан ўтказилмаслигини маълум қилинган. Милич "Бухоро" сафида майдонга туша олмайди, бу эса унинг ҳуқуқини поймол қилади. Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси легионерларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган клубларни яна бир бор огоҳлантиради: Шартноманинг 4.1.3 банди бўйича клуб футболчини мусобақада иштирокини таъминлаши керак. Агар бу талаб бажарилмаса банд бузилган бўлади ва футболчи барча пулларини ундириш ҳуқуқига эга.

Сўнгги пайтларда ФИФА томонидан кўплаб клубларимизга санкциялар қўлланилмоқда. Шу боис клубларимиз раҳбарларидан келажакни ўйлаб иш қилишларини сўраб қолардик.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика