Latest news

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  0 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  1 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  10 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди News

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди

Бугун «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

"Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини таъкидлаб, йиғилиш иштирокчиларига уни таништирди.

Сўнгра Лазиз Қўчқоров сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ходимлари, ҳакамлар ва ҳакам назоратчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда мамлакатимизда ҳакамликни янада ривожлантиришга қаратилган вазифаларни астойдил бажаришга уринишини айтиб ўтди.

Йиғилишда футбол бўйича ҳакамлик фаолиятида эришган муваффақиятли тажрибани оммалаштириш, уни янги поғонага кўтариш орқали футбол соҳасида ҳакамликни такомиллаштириш, профессионал футбол мусобақаларига ВАР тизимини жорий этишни кенгайтириш, ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини ислоҳ этиш, юқори малакали ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга йиғилишда ҳакамлар ва назоратчилар томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Билдирилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгусида ҳакамлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ишларни олиб боришга келишилди", — дейилади хабарда.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика