Latest news

18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  5 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  1 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  208 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  5 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  5 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  76

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди News

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди

Бугун «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

"Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини таъкидлаб, йиғилиш иштирокчиларига уни таништирди.

Сўнгра Лазиз Қўчқоров сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ходимлари, ҳакамлар ва ҳакам назоратчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда мамлакатимизда ҳакамликни янада ривожлантиришга қаратилган вазифаларни астойдил бажаришга уринишини айтиб ўтди.

Йиғилишда футбол бўйича ҳакамлик фаолиятида эришган муваффақиятли тажрибани оммалаштириш, уни янги поғонага кўтариш орқали футбол соҳасида ҳакамликни такомиллаштириш, профессионал футбол мусобақаларига ВАР тизимини жорий этишни кенгайтириш, ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини ислоҳ этиш, юқори малакали ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга йиғилишда ҳакамлар ва назоратчилар томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Билдирилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгусида ҳакамлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ишларни олиб боришга келишилди", — дейилади хабарда.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика