Latest news

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг Намангандаги хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик.

Сафарнинг иккинчи кунида ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди. Дастлаб Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган Андижон болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва футбол мактаби шароитлари билан яқиндан танишди. Келажакда ушбу даргоҳда футбол академиясини ташкил буйича таклиф таёрлаш режалаштирилди. Кейин мутахассислар Андижон шаҳри Шўрбулоқ дахасида жойлашган болалар ва усмирлар футбол академиясида бўлиб, ушбу академия фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида Озарбайжонда ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти ўрганиб чиқилиб, ушбу даргоҳда футболчиларни қабул қилиш квоталарини кўпайтириш ва қўшимча майдонлар қуриш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, «Андижон» клуби иштирок этадиган «Соғлом авлод» стадионида майдон ҳолатини янада яхшилаш бўйича кўрсатма берилди. ЎФА ишчи гуруҳи томонидан Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Қўрғонтепа туманлари кўздан кечирилиб футбол мактаблари ва академиялари барпо этиш учун қулай локациялар белгилаб олинди.

Андижон футболининг бугунги ҳолати ўрганиб чиқилгач, тегишли хулоса ва режаларни мухокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов билан учрашди ва вилоят футболини ривожлантириш бўйича режалар борасида суҳбатлашди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика