Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Ўзбекистон февралда Арманистон билан ўйнайди News

Ўзбекистон февралда Арманистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин миллий терма жамоанинг 9-13 февраль кунлари Туркияда ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўтказилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси март ойида давом эттириладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги Сурияга қарши ўйин олдидан бир қанча футбол уюшмаларига ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида ўз таклифини юборди. 12 февралдаги таклифга фақат Арманистон Футбол Федерацияси рози бўлди. Ушбу келишувга эришишда икки федерация ўртасидаги яқин ҳамкорлик катта аҳамият касб этганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

12 февраль ФИФА тақвимига кирмаган сана бўлганлиги сабабли иккала терма жамоа ҳам легионерларсиз, ички чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан иборат таркиб билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Самвел Бабаян Туркиядаги йиғинга легионерларни чақира олмагани учун терма жамоага номзод бўлган миллий чемпионатда ўйнайдиган футболчиларни синовдан ўтказади. “Биз терма жамоанинг яқин келажакдаги захирасини мустаҳкамлаш учун, жамоа таркибига янги футболчиларни жалб қилиш мақсадида ушбу йиғинни ташкил қиляпмиз”, - дейди Самвел Бабаян.

“Миллий чемпионатимизда мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсадимиз”.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради. Сурия саралашнинг охирги учрашувида Эронни қабул қилиб 0-0 ҳисобида дуранг ўйнади ва 6 жамоадан иборат "А" гуруҳи жадвалида 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса Сурияга қарши ўйиндан олдин Сеулда Кореяга 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда гуруҳ пешқадами Эрондан 2 очко орқада қолган ҳолда 9 очко билан 3-ўринни банд этган.

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги биринчи даврадаги ўйин Тошкентда ўтган. Ўша учрашувда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистонда 1-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган эди.

Сурия терма жамоаси март ойидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ҳозирча ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмаяпти.

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика