Latest news

14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  0 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  2 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  9 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  3 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  12 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  33 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью News

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью

Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинлари арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтгазади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги олтинчи учрашув бўлади.

Бугунга қадар бу жамоалар турли мусобақалар ҳамда ўртоқлик ўйинлари доирасида беш бора тўқнаш келишган.

Бу ўйинлардан учтасида Эрон терма жамоаси устун келган бўлса, бир бора Ўзбекистон ғалабага эришган. Бир учрашув эса дуранг билан нихоясига етган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари доирасида қайд этилган энг йирик ҳисоб — 4:0. Айнан шу ҳисобда эронликлар Бангкокда бўлиб ўтган ХIII Осиё ўйинлари чорак финалида ғалабага эришган.

Ўзбекистоннинг Эрон устидан бугунга қадар қозонган ягона ғалабаси Жаҳон Чемпионати-2014 саралаш ўйинлари доирасида Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда юз берган. Улуғбек Бақоевнинг голи ушбу ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди.

Таркибга эътибор қаратсак, унда жиддий жароҳатидан сўнг тикланиб, яна юқори даражадаги ўйинларини намойиш эта бошлаган Шоҳрух Гадоев яна миллий терма жамоасидан чақирув олганини, шунингдек, ушбу мавсумда ўзини ёрқин намоён этиб келаётган ёш футболчи Икром Алибоев ҳам мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафига чорланганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги ўртоқлик ўйини, “Бунёдкор” стадионида, 11 июнь куни, соат 18:00да бошланади. Ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўмдан, қолган барча чипталар эса 13 000 сўмдан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика