Latest news

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  19 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  111

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида News

Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқа.
Кеча жамоа “Жар” стадионида ўзининг иккинчи машғулотларини ўтказди. Айни вақтда терма жамоага жалб этилган футболчилардан фақатгина Сервер Жепаров жароҳати туфайли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Қолган барча футболчилар 11 июнь, пайшанба куни Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши сафарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш керакки, терма жамоа сафида ушбу ўйинда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У илк бор мамлакатнинг бош жамоаси йиғинларига таклиф этилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам Ўзбекистон билан ўртоқлик ва Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар учун эълон қилган таркиби билан ҳам танишиб олиш мумкин.

Ушбу ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бошқариб боради. Бош ҳакам — Владислав Цейтлин. Қанот ҳакамлари — Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Самандаров. Ёрдамчи ҳакам — Мурод Муҳамедов.

“Бунёдкор” стадионида эртага, соат 18:00да бошланадиган Эрон терма жамоасига қарши ўйин “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотилмоқда. СIP тоифадаги чипталар нархи — 30 000, қолган барча чипталар 13 000 сўмдан.

Журналистлар эса ЎзПФЛ ўйинлари учун берилган аккредитациялар билан ушбу ўйинга киришлари мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика